Олам ва одам, дин ва илм
(By Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф)


Size | 29 MB (29,088 KB) |
---|---|
Format | |
Downloaded | 696 times |
Last checked | 16 Hour ago! |
Author | Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф |
Нима учун мусулмонлар дунёвий ишларда қолоқ бўлиб қолганлар?
Нима учун ғарбликлар дунёвий илмларда, ижтимоий-маиший соҳада, спортда ва бошқа соҳаларда илғор бўлиб кетишган?
Нима учун мусулмон оламида техника тараққиёти орқада қолган?
Нима учун мусулмонларда бирлик ва ҳамжиҳатлик йўқ?
Шу ва шунга ўхшаш саволлар ҳар доим такрорланиб келгани, ҳозир ҳам давом этаётганини эътиборга олиб, ушбу мавзуда Аллоҳ таоло билдирганича керакли саҳифаларни қоралашга қарор қилдик. Мавзуимиз асосан Европа, унинг черкови, халқи ва тарихига оид бўлгани учун кўпроқ европаликларнинг ўзларининг манбаларидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бунда ҳозирги шароитда кўпчилик ўзимизнинг гапдан кўра Ғарбнинг гапини қабул қилиши осонлигини ҳам ҳисобга олдик. Турли сабабларга кўра, одамларимиз бирор масала ўзимиздаги маълумотлар асосида баён қилинса, унча таъсирланмайдиган, «Европада ёки Америкада аниқланибди», «Европада ундай бўлибди», «Америкада бундай бўлибди», дейилса, астойдил ишонадиган бўлиб қолишган. Бунинг устига, қарши тарафнинг ўзи эътироф қилган ҳақиқатларнинг таъсири кучли бўлиши ҳам турган гап.”